Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқини Маккада ҳаж давомида ҳалок бўлганларнинг хотирасини ёд этиш билан бошлади.

Руҳонийнинг айтишича, ҳалок бўлганлар “ҳаж учун жавобгар бўлганларнинг маъсулиятсизлиги ва уқувсизлиги қурбонлари бўлдилар”.

"Уқувсизлик ва ҳаж жараёнини бошқаришнинг йўқлиги Саудия Арабистонида юзлаб зиёратчиларнинг ўлимига олиб келди”, деб таъкидлаб ўтди Руҳоний. Унинг айтишича, ҳанузгача кўпчилик жасадларнинг шахси аниқланмаган, кўпчилик бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Руҳонийнинг айтишича, Саудия Арабистони “бутун дунёдан келган зиёратчиларнинг хавфсизлиги таъминлаш бўйича халқаро мажбуриятларини эплай олмади”.

Руҳоний юз берган фожиани мустақил тергов қилишга чақирди ҳамда Саудия Арабистонидан Эрон вакиллари Маккага келиб, бедарак йўқолган фуқароларининг тақдирини билишда уларга консуллик хизматларини тақдим қилишни талаб қилди.

Охирги маълумотларига кўра, Мино водийсида ҳалок бўлган эронлик зиёратчиларнинг сони 226 нафарга етди.