Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Зуҳро Б. ўз уйига қайтганида хонадонига бегона кишилар кирганини пайқади. Шошилинч 9100 доллар яшириб қўйган жойни кўздан кечирган Зуҳро пулларининг жойида эмаслигини кўриб, хуши бошидан учди.

“На посту” нашрининг ёзишича, фарғоналик аёл зудлик билан ички ишлар бўлимига қўнғироқ қилиб, бўлиб ўтган ҳодиса ҳақида маълумот берди. Ички ишлар бўлими ходимлари тезкорлик билан тергов жараёнини бошлаб юборишди. Кўрилган чора-тадбирлар натижасида уч нафар жиноятчи қўлга олинди. Маълум бўлишича, 1993 йилда туғилган Ҳаёт У., 1994 йилда таваллуд топган Хумоюн С. ҳамда унинг тенгдоши Зебо К. ушбу жиноятга қўл уришган экан. Зуҳро Б. ҳуқуқни муҳофаза қилиш органи ходимларига аъло даражада иш олиб боргани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.