Фотограф жигарранг Ойнинг Ўзбекистондан кўринишини суратга олди (фото)

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2015 3697

28 сентябрь тонгида Евросиёнинг ғарбий қисми, Шимолий Африка ва иккала Америка шарқий қирғоқлари аҳолиси қип-қизил ёки жигаррангдаги улкан Ойни кузатди. Фотограф Tom Clancy Тошкент вилояти, Сўқоқ қишлоғидан Ойнинг жигарранг тусга киришини суратга олишга муваффақ бўлди, деб хабар берди "Daryo.uz".

Фотограф Ойни Тошкент вақти билан соат 05:00 дан 06:10гача кузатди.

«Тўлиқ Ой тутилиши бошланмасдан туриб, якунига етди. Қисман тутилиш Тошкент вақти билан тахминан 05:30да бошланди. Ой гардиши тезда жигарранг тусга кирди ва 40 дақиқадан сўнг уфқ ортига яширинди», — дейди фотограф.

Аммо Tom Clancy Ойнинг жигарранг тусга кириши унинг тутилганини англатмаслигини айтиб ўтди.

«Ҳар сафар Ойнинг кўриниб турган вақти қуёш чиқишига тўғри келиб қолса, у жигарранг ёки қизил рангда бўлади», — дейди Tom Clancy.

Астрономларнинг ҳисоб-китобларига кўра, Ойнинг қисман тутилиши Тошкент вақти билан соат 06:07дан бошланган. Тўлиқ ой тутилиши эса 7:10дан 8:23гача давом этган. Бироқ тўлиқ ой тутилиши Ўзбекистон ҳудудидан кўринмаган.

Шунингдек, твиттер фойдаланувчилари дунёнинг турли бурчакларида олган қизил Ой суратларидан репортаж уюштирилди.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34150 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72407 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10511 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136544 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 79 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 447 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 210 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 364 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар