Франция ташқи ишлар вазири Лоран Фабиус Россия “ИШИД”га қарши авиазарбалар бериш ўрнига, фақатгина унга қарши курашишни муҳокама қилишдан бошқасига ўтмаяпти, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

“Жаҳон ҳамжамияти “ИШИД”га қарши зарба берди. Франция “ИШИД”га қарши зарба берди, Башар Асад озгина миқдорда, Россия эса ҳеч қандай зарба бермади. Шундай экан, ким нима қилаётганига бир қараб қўйилса яхши бўларди”, деб айтди Фабиус.

Фабиуснинг айтишича, Россия “ИШИД”га қарши “медиазарбалардан” кўра унинг позицияларига қарши ҳақиқий зарбалар беришни бошлаши яхшироқ бўларди.

Фабиус “агар Россия террорчиларга қарши бўлса, унда уларга қарши авиазарбалар бериши мутлақ табиийдир”, деб таъкидлаб ўтди.