Франция президенти Франсуа Олланд Париж Суриядаги можарони Россия ва Эрон билан ҳал қилишга тайёр, бироқ Сурия президенти Башар Асад билан эмас, деб айтди. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги маълум қилди.

”Россия ва Эрон Суриядаги вазиятни сиёсий ҳал қилишга кўпроқ ҳисса қўшишни исташмоқда. Биз бу давлатлар билан ишлашимиз керак ва уларга можаронинг ҳал қилиниши ва ўтиш даври Башар Асадсиз содир бўлиши кераклигини айтишимиз керак”, деб айтди Олланд Нью-Йоркдаги сафари чоғида.

Олланд БМТ Бош ассамблеяси сессиясида нутқ сўзлаши кутилмоқда. Олланд Эрон президенти Ҳасан Руҳонийдан кейин нутқ сўзлаши кутилганди, бироқ унинг ўрнига Қатар амири Тамим ибн Ҳамад Ал-Таний Олланднинг кечиккани туфайли чиқди.