FT: Путин Хрушчёв эмас, бошмоқ билан стол тақиллатмайди

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 7692

Сурияда Россия ҳарбий кучларининг ўстирилиши Путинга имижини ўзгартириб, халқаро доирадаги яккамоҳовдан қора кардиналга айланиш имконини берди, деб ҳисоблайди The Financial Times нашри. Таҳлилчиларнинг фикрича, ушбу “Сурия гамбити” ёрдамида Россия президенти БМТ саммитида жиддий дипломатик қадам ташлашга тайёрлигини, Хрушчёвга ўхшаб йиғилишни тўхтатиш учун бошмоқ билан стол тақиллатиб ўтирмаслигини кўрсатди.
“Унча-мунча жаҳон етакчиси БМТ Бош Ассамблеясидаги мурожаатини бундай интрига билан чирмай олмайди, - деб ёзади нашр таҳлилчиси Нил Бакли. – Унинг 10 йил ичидаги биринчи чиқиши воқеаларни кескин ва ҳайратланарли тарзда буриб юборди”.
Аввало, Россия ИШИДга қарши курашда шунчаки ёрдамчи бўлиш эмас, балки ушбу коалицияда етакчиликни ўз зиммасига олишга тайёрлигини тасдиқлади. Унинг бу мақсадларини Суриянинг Латақия вилоятидаги ҳарбий базада 25та қирувчининг жойлаштирилиши, минглаб ҳарбийларнинг ташланиши кўрсатиб турибди.
“АҚШнинг Путиннинг мақсадларига муносабати қандай бўлишидан қатъий назар, у ҳисоблашмаса бўлмайдиган инсонга айланди”, - таъкидлади эксперт.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 4782 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 5654 Жамият
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 21123 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49948 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 5799 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 3693 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 6166 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 3241 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 5096 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 4759 Технология
Кўпроқ янгиликлар