2015 йилнинг феврал ойида Американинг Google Inc. корпорациясининг Янги технологиялар ва Google ишланмаларини ривожлантириш Олий Департаменти ўз ишланмалари учун янги истиқболли ҳудудларни ўзлаштиришга қарор қилди. Шу мақсадда Google корпорациясининг идораси Истанбулда жойлашган Яқин ва Узоқ Шарқ, шунингдек, Марказий Осиё мамлакатлари бўйича йирик ритейлери - General Mobile потенциал бозорларни қидиришни бошлади.
Ривожланаётган бозорларни излаш жараёнида General Mobile компанияси Қозоғистон, Қирғизистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон, Покистон, Эрон ва бошқа бир қатор мамлакатларда бўлиб, ҳар қайси бозорнинг қўйилган мақсадларга нисбатан жозибадорлиги ўрганилди. Узоқ фикр-мулоҳазалар, муҳокамалардан сўнг 2015 йилнинг июл ойида Google корпорацияси вакили Ўзбекистон билан ҳамкорлик қилишни таклиф этди. Бунда General Mobile Google ишланмалари асосида смартфонлар ишлаб чиқаришда хўжалик техникаси ва электроника миллий ишлаб чиқарувчиси – Artel`нинг ишлаб чиқариш қуввати ҳамда хизмат кўрсатиш таъминоти энг мақбул вариант эканини қайд этди.
Мазкур масалани америкалик ҳамкори билан муҳокама қилган ҳолда Google жадал ривожланиб бораётган ва чет эл инвестицияси учун қулайроқ бўлган Ўзбекистон бозорини танлади. Ушбу танловга келишда Artel`нинг нафақат кўп йиллик тажрибаси ҳисобга олинди, балки Artel ишлаб чиқариш базасининг жаҳон технологик стандартларига мослиги ва унинг бекаму кўст менежментга эгалигига ҳам эътибор қаратилиб, Google ўз режаларини амалга ошириш учун Ўзбекистонда энг илғор саналган Artel миллий ишлаб чиқарувчиси билан яқиндан ҳамкорлик қилишни ўз олдига белгилаб қўйди.
Натижада Google ишланмалари асосидаги янги Android One смартфон модели ўзбек компанияси билан жорий 2015 йилнинг октябрь ойидан ишлаб чиқариш режалаштирилди.
Android One смартфонининг ўзи ҳақида гап кетганда, унинг кўплаб вазифалар ва қулайликларга эга эканини қайд этиш жоиз. Нафис дизайнининг замонавий технологиялар билан уйғунлашиб кетгани смартфонни кундалик ҳаётимиздаги беқиёс кўмакчига айлантиради.
Android One иккита асосий устунликка эга: биринчидан, унда Google ишланмаларидан фойдаланиш учун максимал миқдордаги қулайликлар мавжуд. Иккинчидан, қурилма Android`нинг янги вариантларини автоматик равишда янгилайди.
Янги қурилма 4 та ARM Cortex A53 ядросига эга 64 битли Qualcomm Snapdragon 410 процессори ҳамда Adreno 306 график контроллёри асосида яратилган. Унинг тезкор хотираси 2 Гбни, флеш-хотираси эса 16 Гб ни ташкил қилади. Смартфонга икки йил ичида янгиланиб турилиши кафолатланган Android 5.1.1 операцион тизими ўрнатилган. Шунингдек, 4-авлод LTE мобиль тармоқларида ишлашни ҳам қўллаб-қувватлайди.
Ускуна 1280 × 720 пиксел сиғимига эга 5 дюймли сенсорли экран билан жиҳозланган. Унинг экрани қирилиш ва шикастланишлардан Gorilla Glass 4 ойнаси билан ҳимояланган. Смартфоннинг олд қисмида видеоқўнғироқлар ва “селфи” тасвирлар учун 5 Мп ли камера ўрнатилган; ёруғлик диодли вспишкага эга асосий камера эса 13 Мп ни ташкил этади.

Реклама хуқуқи асосида.