Ҳаж пайтида Мино водийсида юзага келган тиқилинч пайтида ҳалок бўлган эронлик зиёратчилар сони 226 нафарга етди. Бундай маълумотларни Эрон ҳаж ва зиёратларни ташкил қилиш давлат ташкилоти келтириб ўтди.

“Ҳаждаги тиқилинч пайтида ҳалок бўлган эронлик ҳаж зиёратчиларининг сони 226 нафарга етди, шифохоналарда 27 нафар эронлик қолмоқда, яна 248 нафар эронлик бедарак йўқолган”, деб айтди Эрон ҳаж ва зиёратларни ташкил қилиш давлат ташкилоти раҳбари Саид Оҳадий. Аввалроқ ҳалок бўлган эронликлар сони 169 нафарни такшил қилгани маълум қилинганди.

28 сентябрда Press-TV телеканалининг маълум қилишича, 130 нафар эронликнинг жасади 29 сентябрда Эронга келтирилади.

Шу муносабат билан Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ўзининг БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги иштирокини муддатидан аввал тугатиб, Теҳронга зиёратчиларни дафн қилиш маросимида қатнашиш учун қайтиб кетмоқда.

Жорий йилда ҳаж сафарида 64 минг эронлик зиёратчи иштирок этди. Эронлик ҳожиларнинг дастлабки гуруҳи 28 сентябрда ўз уйига қайтди.