Фейсбукда “Водители Ташкента” гуруҳида “Spark” автомобилининг “Ravon” бренди остида чиқарилган суратлари пайдо бўлди.

Суратда Chevrolet белгиси ўрнига Ravon белгиси, Spark ёзувининг ўрнига эса R2 ёзуви қўйилганини кўриш мумкин.

Баъзи маълумотларга кўра, Chevrolet дилерлик тармоғи қисқартирилгани сабабли, бу тармоқ орқали сотилган Spark ва Cobalt автомобиллари янги ташкил этилган Ravon дилерлик тармоғи орқали сотилади. Яна бир тахминга кўра, Россияда Chevrolet брендидаги автомобиллар АҚШнинг Россияга нисбатан сиёсати нуқтаи назаридан сотилиши кўзда тутилмаган.