Ўзбекистон Президенти Ислом Каримов 29 сентябрь куни "Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан таълим-тарбия тизимида алоҳида ўрнак кўрсатган ходимлардан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги фармонини имзолади. Ушбу ҳужжат матни УзА нашрида келтирилган.

Фармонга мувофиқ, Ўзбекистонда ёш авлоднинг интеллектуал ва маънавий салоҳиятини юксалтириш, уларни она Ватанга муҳаббат, истиқлол ғояларига садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялаш ишларига қўшган салмоқли ҳиссаси, таълим-тарбия тизимидаги кўп йиллик самарали меҳнати, ёшларга илм-фан асосларини ва замонавий касб-ҳунарларни ўргатишдаги фидойилиги ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун бир нечта Ўзбекистон фуқаролари қуйидаги фахрий унвонлар билан тақдирланди:

«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси»

Бердиев Турдали Жуманович - Яккабоғ туманидаги 14-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаб-интернатининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Усмонова Арофатхон Мадаминовна - Шаҳрихон туманидаги 59-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»

Жабборова Гулнора Бекчановна - Янгиариқ туманидаги 38-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Саидходжаева Васила Мухаммадалимовна - Пискент туманидаги 5-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»

Алланов Аяпберген Жаббарбергенович - Нукус шаҳридаги 12-болалар мусиқа ва санъат мактаби директорининг ўқув ишлари бўйича ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси

Джураева Жамила Зулпоновна - Жиззах шаҳридаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Каримова Дилбар Ташпулатовна - Тошкент педагогика коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Мардаев Гулмурад Хайдарович - Жарқўрғон қурилиш ва гидротехника касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Султонова Сайёра Дилмуродовна - Поп тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Наманган вилояти

Тошмуродова Малохат Носировна - Жомбой туманидаги 51-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Хамроев Ражаббой Қўлдошович - Навбаҳор саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Навоий вилояти

Ходжиева Ойгул Кадировна - Марғилон миллий ҳунармандчилик касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Шоммиева Малика Ҳамроевна - Қоровулбозор туманидаги мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси, Бухоро вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»

Артиков Алишер Абдуллаевич - Сайхунобод туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг шашка бўйича мураббийи, Сирдарё вилояти

Юртимизда таълим соҳасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, халқимизнинг маданияти ва маънавиятини юксалтириш ишларига қўшган муносиб ҳиссаси, ёш авлодни соғлом ва баркамол вояга етказиш, уларни ватанпарварлик, миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги кўп йиллик самарали меҳнати ҳамда жамоат ишларидаги фаол иштироки учун қуйидагилар мукофотлансин:

«Фидокорона хизматлари учун» ордени билан

Алланазаров Ўрол Шодмонович - Қизириқ туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Аманова Зулхумор Хамидовна - Фарғона вилоятидаги имконияти чекланган шахслар учун ихтисослаштирилган Республика касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси

Турдиматов Закир Ярлакапович - Бекобод техника-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент вилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

Ботиров Махамадали Ахмадович - Ёзёвон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Джалилов Асатулла Туйчиевич - Ширин энергетика ва маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Жуманазарова Зерлихан Жумамуратовна - Кегейли туманидаги 19-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Зуфарова Дилорам Темировна - Олмазор туманидаги 249-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Иштаев Юлдош Кушназарович - Зарбдор қишлоқ ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Йўлдашев Обиджон - Наманган қурилиш ва ижтимоий-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Наманган вилояти

Каримов Илхомжон Нишанович - Жалолқудуқ туманидаги 38-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси, Андижон вилояти

Маматкулов Абдулла - Булунғур туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Ражапбаев Атабек Эгамберганович - Урганч туманидаги маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Рахимова Гулбахор Шарофовна - Бухоро туризм коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Тураева Махфуза Шералиевна - Сариосиё туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Хамзаева Гулхумор Эргашбаевна - Янгийўл туманидаги 65-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Ҳасанов Зайниддин Насриддинович - Учқудуқ кончилик касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Навоий вилояти

Шеркулова Дилрабо Арамовна - Қарши шаҳридаги «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Қашқадарё вилояти

II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан

Мамаразакова Наталья Сабировна - Андижон олимпия захиралари коллежининг синхрон сузиш бўйича мураббийи, Андижон вилояти

Реимова Гулбахар Еденбай қизи - Шуманай туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Шаулов Константин Эдуардович - Тошкент шаҳридаги 4-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг спорт гимнастикаси бўйича катта мураббийи

«Дўстлик» ордени билан

Абдурахманова Замира Амириллаевна - Гулистон тиббиёт коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Жўраева Барчиной Мейлиевна - Қарши саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Каюмова Назира Рахматуллаевна - Ўрта Чирчиқ туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Кузнецова Инна Борисовна - Яшнобод туманидаги 307-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Матмусаева Ранохон Джурабаевна - Қўрғонтепа туманидаги «Мурувват» ногирон болалар учун интернат уйи тарбиячиси, Андижон вилояти

Ражабов Илхом Усмонович - Вобкент туманидаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Рустамова Лобархон Ибрагимовна - Тўрақўрғон туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Сафарова Нодира Турсунбоевна - Узун туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Тлеумуратова Зулфия Сансизбаевна - Қонликўл туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг қорақалпоқ тили ва адабиёти фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Турдалиева Дилором Маматовна - Пахтакор туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Улуғбекова Иродахон Ғуломжоновна - Олтиариқ туманидаги 4-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Хакимова Шаходат Абдуллаевна - Навоий шаҳридаги 8-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Навоий вилояти

Хамраев Қамардин Аблакулович - Самарқанд автомобилсозлик касб-ҳунар коллежи директорининг ишлаб чиқариш таълими бўйича ўринбосари, Самарқанд вилояти

Шахметова Альфия Калимулловна - Урганч шаҳридаги 1-болалар мусиқа ва санъат мактабининг фортепиано синфи ўқитувчиси, Хоразм вилояти

«Шуҳрат» медали билан

Абдуллаев Эркинбой Рўзимович - Қўшкўпир туманидаги 42-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Абдуллаева Гулбахар Сайпиевна - Кармана саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Навоий вилояти

Акимниязов Ҳикмат Асаматдинович - Қўнғирот кимё саноати касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Алимарданова Наргиза Тайировна - Жиззах вилоятидаги гимнастикага ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бадиий гимнастика бўйича бош мураббийи

Амируллаев Абдулхак Камалович - Пайариқ туманидаги 44-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Ашуров Нумонжон - Андижон машинасозлик институти қошидаги 2-академик лицейнинг физика фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Бабаев Акмал Азамович - Бухоро нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Бахриева Мархамат Тургуновна - Юқори Чирчиқ туманидаги 14-умумий ўрта таълим мактабининг математика фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Бойқобилова Лобар Тоштемировна - Оқдарё туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Ваисова Шахло Азимбоевна - Хива ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежининг физика фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Гафурова Гулчирой Акбаралиевна - Мингбулоқ туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Ғаффорова Анорхол Баҳромовна - Шеробод туманидаги 17-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Давлетова Шохида Шухратовна - Тошкент шаҳридаги 2-Республика тиббиёт коллежининг инглиз тили фани ўқитувчиси

Давранова Мукаддамхон Ибрагимовна - Пахтаобод туманидаги 37-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Андижон вилояти

Дусяров Олим Худаймуратович - Термиз саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Сурхондарё вилояти

Кабинов Истам Ашурович - Когон шаҳридаги 6-болалар ва ўсмирлар спорт мактабининг бокс бўйича мураббийи, Бухоро вилояти

Кадиров Шухрат Кабилович - Учтепа туманидаги 203-умумий ўрта таълим мактабининг география фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Кенджаева Холида Юлдошевна - Қарши туманидаги 60-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Кенжаева Манзура Эшболтаевна - Ғузор молия-иқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Кубаева Нилуфар Тошмуродовна - Иштихон маиший хизмат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Мамажонов Мақсаджон Мухторович - Фарғона олимпия захиралари коллежининг таэквондо бўйича бош мураббийи, Фарғона вилояти

Махкамов Рашид Джураевич - Тошкент автомобиль ва йўллар касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Махмудов Зухриддин Данаевич - Ғаллаорол туманидаги 22-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Жиззах вилояти

Машарипов Худаяр Исламбаевич - Боғот туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг кимё фани ўқитувчиси, Хоразм вилояти

Миршаева Нодира Ҳомидовна - Каттақўрғон туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг информатика фани ўқитувчиси, Самарқанд вилояти

Муслимова Саида Тилаповна - Бўстонлиқ туманидаги 15-умумий ўрта таълим мактабининг она тили ва адабиёт фани ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Мустофоев Жуманазар Сафоевич - Бухоро давлат университети қошидаги 3-Қоракўл академик лицейининг математика фани ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Мухамеджанова Гули Маратовна - Тошкент қурилиш ва коммунал касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Мухитдинова Наргизахон Муротовна - Қува компьютер технологиялари касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Назаров Равшан Абдурахимович - Музработ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг тасвирий санъат ва чизмачилик фанлари ўқитувчиси, Сурхондарё вилояти

Ниязова Зулхумор Сагдиллаевна - Косон саноат-транспорт касб-ҳунар коллежининг математика фани ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Орифжонова Мунира Таировна - Юнусобод туманидаги 21-Меҳрибонлик уйи тарбиячиси, Тошкент шаҳри

Пиров Равшан Эрниёзович - Жондор саноат касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Бухоро вилояти

Раджабова Матлюба Исмаиловна - Шайхонтоҳур туманидаги 34-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Тошкент шаҳри

Разикова Лола Юлдашалиевна - Қуйи Чирчиқ транспорт ва хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Тошкент вилояти

Рахимова Фарида Хусеновна - Китоб туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Сайпов Сайлаубай Бердибаевич - Нукус туманидаги агроиқтисодиёт касб-ҳунар коллежининг кимё фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Талибов Гайрат Хамидович - Самарқанд шаҳридаги 2-ихтисослаштирилган болалар ва ўсмирлар олимпия захиралари спорт мактабининг оғир атлетика бўйича бош мураббийи, Самарқанд вилояти

Тапилова Матлубахон Назмиддиновна - Ангрен кимё саноати касб-ҳунар коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Тошкент вилояти

Темирова Мамурахон Кохоровна - Балиқчи туманидаги 41-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич синф ўқитувчиси, Андижон вилояти

Тожибоев Зохиджон Абдусаттарович - Наманган туманидаги 37-умумий ўрта таълим мактабининг математика ва информатика фанлари ўқитувчиси, Наманган вилояти

Турақулова Хуршида Эгамбердиевна - Қамаши туманидаги 6-болалар мусиқа ва санъат мактабининг дутор синфи ўқитувчиси, Қашқадарё вилояти

Турдимуратова Абадан Баймуратовна - Нукус педагогика коллежининг махсус фан ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Усманова Лазиза Касимовна - Учқўрғон туманидаги 43-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Наманган вилояти

Файзиева Матлуба Шароповна - Нурота туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси, Навоий вилояти

Хаитов Турабой Рузиевич - Данғара туманидаги 29-умумий ўрта таълим мактабининг тарих фани ўқитувчиси, Фарғона вилояти

Халикулова Зулайха Анваровна - Гулистон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг инглиз тили фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти

Халмуратова Жумагул Мафуровна - Тошкент педиатрия тиббиёт институти Нукус филиали қошидаги академик лицейнинг биология фани ўқитувчиси, Қорақалпоғистон Республикаси

Хамдамова Азизахон Собиржановна -Янгиқўрғон енгил саноат касб-ҳунар коллежининг ишлаб чиқариш таълими устаси, Наманган вилояти

Ходжабаева Дилфуза Джураевна - Мирзаобод туманидаги 2-умумий ўрта таълим мактабининг биология фани ўқитувчиси, Сирдарё вилояти