Истомин ATP Shenzhen Open мусобақасининг иккинчи босқичига чиқа олмади

Спорт 29 Сентябрь 2015 699

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Хитойнинг Шеньжень шаҳрида давом этаётган ATP доирасидаги Shenzhen Оpen турниридаги иштирокида муваффақиятсизликка учради. Ушбу мусобақанинг мукофот жамғармаси 668 минг 945 АҚШ долларини ташкил этади.

Истомин илк даврадаёқ чехиялик Лукаш Росолга имкониятни бой бериб қўйди. Бир соату 16 дақиқа давом этган баҳсда Истомин рақибига 6/7(4), 4/6 ҳисобида ютқазди. 29 ёшли Денис дунё рейтингида 60, 30 ёшли Росол эса 80-ўринни эгаллаб турибди.

"Оламспорт.сом" хабарига кўра, ҳар икки теннисчи учрашув давомида 5тадан эйс зарбани амалга оширишди. Икки теннисчининг ўзаро учрашувларидаги ҳисоб 2:1га етди, Росол фойдасига. Энди Лукаш Shenzhen Open турнирининг иккинчи даврасида испаниялик Гильермо Гарсия-Лопесга қарши кортга чиқади. Истомин эса бор эътиборини жуфтликдаги иштирокига қаратади.

Кўпроқ янгиликлар