Жанубий Корея КХДР ўз ядровий режаларидан воз кечса, унинг иқтисодиётига ёрдам беради

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 1401

Жанубий Корея президенти Пак Кин Хе БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқида Шимолий Кореяни унга иқтисодий ривожланишда ёрдам бериш эвазига ядровий режалардан воз кечишга чақирди, деб хабар бермоқда РИА “Новости” ахборот агентлиги.

“Агар Шимолий Корея ядровий режалардан воз кечса, Корея Республикаси унинг иқтисодиётини ривожлантириш учун халқаро ҳамжамият билан фаол кўмак кўрсатади”, деб айтди Жанубий Корея етакчиси.

Пак Кин Хенинг айтишича, Шимолий Корея ислоҳотлар ва очиқ-ойдинлик йўлидан бориши керак. У Шимолий Корея “янги иғволарга” бормасдан, ўз халқини қийинчиликлардан халос этиш учун саъй-ҳаракатларни амалга ошириши кераклигини таъкидлаб ўтди.

“Агар бу қилинмаса, унда бу БМТ талаб қиладиган инсониятнинг эзгу қадриятларини барбод қилади”, деб айтди Жанубий Корея етакчиси.

Пак Кин Хе ўз нутқида Пхеньяндан Шимолий Кореяда инсон ҳуқуқлари бузилиши борасида “халқаро ҳамжамиятнинг ташвишланаётганига қулоқ солишни” талаб қилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
22:00 / 16.08.2017 6740 Ўзбекистон
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 24325 Жаҳон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 56618 Жаҳон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 37786 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 38817 Lifestyle
Асака туманида тергов идорасидан яшириниб юрган шахс қўлга олинди
Ахборот технологиялари вазирлигининг ҳарбий хизматчилари суғурталанади
Хорижлик сайёҳлар учун виза тартиботлари босқичма-босқич соддалаштирилади
Солиқ ва молия органлари раҳбарларига устама ҳамда жарималар миқдори тасдиқланди
«Барселона»: Биз улар билан шартнома имзолашга яқинмиз
10:56 888 Спорт
Кўпроқ янгиликлар