Кремль Сурияда Россия томонидан авиазарбалар берилаётгани ҳақидаги маълумотларга эга эмаслиги айтилди

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 1924

Кремлда Сурияда “ИШИД” террорчилик гуруҳи объектларига Россия авиацияси томонидан зарбалар берилгани ҳақидаги маълумотларга эга эмаслар. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковга иқтибос келтирган ҳолда “Интерфакс” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Менга бундай зарбалар берилгани ҳақида ҳеч нарса маълум эмас”, деб айтди Песков. Песков Сурия масаласи бўйича ҳозирча “мувофиқлаштирувчи механизмларни йўлга қўйиш ҳақида гап кетмоқда”, деб таъкидлаб ўтди. Унинг айтишича, кейинги қарорлар “вазият қандай тус олишига қараб қабул қилинади”.

Журналистлар бир неча бор Кремль вакилларидан Россиянинг Суриядаги ҳарбий контингентидан фойдаланаётгани ҳақидаги гапларга изоҳ беришни сўрашган. Песков бунга жавобан Владимир Путиннинг Россия армиясидан Сурияда фойдаланишга рухсат сўраб Федерация кенгашига мурожаат қилгани ҳақида ҳеч қандай ҳужжатларни кўрмаганини айтган.

Кўпроқ янгиликлар