Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Суриянинг бутунлигини сақлаб қолишда Россия муҳим ўрин тутишини, унинг кўмагисиз ушбу мамлакатда расмий ҳукумат ўрнини ИШИД эълон қилаётган халифалик эгаллаши мумкинлигини таъкидлади. Бу ҳақда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
У Россия ва АҚШ президентлари Сурия масаласидаги ҳамкорликни муҳокама қилганини айтиб ўтди.
“Бизнинг умумий мақсадимиз ИШИД устидан ғалаба қозониш ва уларнинг халифалик ташкил этишига йўл қўймаслигимиз эканлиги борасида бир қарорга келинди. Улар Ироқ ва Суриянинг каттагина қисмида ўрнашиб олиб, у ерда ўзларининг ғайриинсоний қонунларини жорий қилишди”, - таъкидлади Лавров.