БМТнинг Бош Ассамблеясининг 70-сессиясида иштирок этиш учун Беларусь Республикаси делегацияси таркибидан мамлакат президенти Александр Лукашенконинг ўғли 11 ёшли Николай ҳам ўрин олган.

Ёш ўспириннинг мажлисда иштирок этаётгани тасвири туширилган фотони Британиянинг «The Guardian» нашри мухбири Шон Уокер ўзининг твиттердаги аккаунтига жойлаштирган.

Фотода Николай Беларусь делегацияси учун ажратилган расмий жойлардан бирида ўтирилгани акс этган.