Кексалар учун ўқув дастурлари Москвада, умумтаълим мактаблари қошида ташкил этилади. Бу ҳақда журналистларга Москва давлат думасининг таълим бўйича комиссияси вакили Антон Молев маълумот берган.

“Бу тизимда қариялар учун махсус мактаблар очиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Нафақадагиларнинг мактаблар билан алоқаси яхши омилларга сабаббўлиши мумкин. Бу янги авлод билан муносабат негизини мустаҳкамлайди”, - деди Молев.
Депутатнинг қайд этишича, бу каби эътибор таълим соҳасини ривожланишига хизмат қилади.