Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати чегара қўшинларининг бир гуруҳ ҳарбий хизматчилари оилаларига мўлжалланган 70 хонадондан иборат 5 қаватли замонавий уй фойдаланишга топширилди.

Ангрен шаҳри “Нуробод” қўрғонида барпо этилган “Ҳарбийлар шаҳарчаси” “Истиқбол таъмир” МЧЖ бунёдкорлари томонидан барпо этилди. Янги уйларда чегарачилар ва уларнинг оила аъзолари учун барча шароит яратилган. Болалар учун замонавий ўйин майдончаси қурилган, деб хабар беради ЎзА.

Таъкидлаш керак, Президентимизнинг 2007 йил 14 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларини уй-жой билан таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорининг ижроси доирасида мамлакатимизнинг барча вилоятларида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари учун кўплаб замонавий уй-жойлар, ётоқхоналар, таълим муассасалари, спорт мажмуалари ва бошқа инфратузилма объектлари қурилиб, фойдаланишга топширилмоқда.