Навоий машинасозлик заводи фермерлар учун ускуналар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2015 2194

Навоий кон-металлургия комбинатининг Навоий машинасозлик заводи “Ливадия – Бухоро” хусусий корхонаси билан биргаликда мева-сабзавотчилик маҳсулотларини қайта ишлаш учун мўлжалланган қурилмалар ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқда.

Дастлабки 14 турдаги қурилма – Германиянинг “Kronen” компанияси технологияси бўйича ишлаб чиқарилган олма ва нокларни кесиш, сабзавотларни тозалаш, сабзавот ва меваларни кесиш машиналари 29 сентябрда Ўзэкспомарказда очилган юбилей “Foodweek/Agritex Uzbekistan 2015” XX озиқ-овқат маҳсулотлари ва ичимликлар, озиқ-овқат саноати ва қишлоқ хўжалиги халқаро кўргазмасида намойиш қилинди.

Навоий машинасозлик заводи ихтисослашган конструкторлик бюроси дастгоҳсозлик технологик бўлими етакчи муҳандиси Нормурод Ортиқовнинг айтишича, кўргазмага ташриф буюрганлар орасида сабзини сомонча қилиб кесиш учун мўлжалланган сабзавот кесгич катта қизиқиш уйғотди.

Кўргазма давомида талабгир қурилмалар мониторинги ўтказилади ва синовлардан кейин улар серияли тарзда ишлаб чиқарилади.

“Foodweek/Agritex Uzbekistan 2015” кўргазмасида ҳаммаси бўлиб 14 та давлатдан 15 та компания маҳсулотлари тақдим қилинмоқда.

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, озиқ-овқат соҳаси машинасозлик ва ёнилғи саноати билан бир қаторда Ўзбекистоннинг 2014 йилдаги саноат ишлаб чиқариши локомотиви бўлди.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 50741 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 66695 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 35628 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20424 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 77540 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 60923 Жамият
Ўзбекистонда энергия тежовчи миллий компания компания тузилди
Таиландга қизларни юбориш билан шуғулланган самарқандлик “одамфуруш” аёл ушланди 
Ҳукумат ўқитувчи ва шифокорларни пахта теримига жалб этишни тақиқлади
103 ёшли камбожалик аёл АҚШ фуқаролигини қабул қилди
20:25 508 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар