Назарбоев БМТнинг бош офисини Осиёга кўчиришни таклиф қилди

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 5648

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида дунёда тинчликни таъминлаш ва ядродан холи дунёни яратишни таклиф қилди.

У ўз нутқида БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши асоссиз равишда санкциялар қўлламаслиги ҳамда ташкилотнинг бош офиси Осиёда бўлиши кераклиги ҳақида гапириб ўтган.

У Марказий Осиё ҳудуди ядродан холи ҳудуд эканини эслатган ва бошқа минтақаларни бундан ўрнак олишга чақирган.
Назарбоев БМТнинг Глобал ривожланиш кенгашини Иқтисодий ва Ижтимоий Кенгашга айлантириш таклифи билан чиққан.

"Замонамизнинг энг долзарб муаммолари терроризм, давлатларнинг бўлиниши, миграция муаммолари бўлиб қолмоқда. Шунингдек иқтисодий инқирозлар, қашшоқлик, ишсизлик ҳам инсоният учун оғриқли муаммога айланди", дейди Назарбоев.

У дунё музокарачи томонларни Минск келишувларига амал қилишга чақирган.

"Осиёдаги давлатлар иқтисодий жиҳатдан тезлик билан ривожланиб бормоқда. Эндиликда ўзаро алоқаларни кучайтириш керак. Мен БМТ бош офисини Осиёга кўчиришни таклиф қиламан", деди Қозоғистон раҳбари.

У ўзининг бу таклифини бундан олдин ҳам ташкилот маркази Женевадан Нью-Йоркка кўчирилгани, бунга Қўшма штатлардаги иқтисодий ривожланиш сабаб бўлгани билан изоҳлаган.

У Осиёда дунё аҳолисининг 1/3 қисми яшаётганига эътиборни қаратган ва бу ҳудудда улкан истиқболлар мавжудлигини таъкидлаган.

Кун янгиликлари
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 46401 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 7239 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 18544 Ўзбекистон
Махсус сиртқи бўлимда ўқиш учун қабул қандай кечади?
Тожикистон 2020 йилда электр энергияси экспортидан 120 миллион доллар фойда қилмоқчи
Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил сайёр қабулларни амалга ошириши режалаштирилмоқда
Ўзбекистонда 2017 йилда қишлоқ жойларда уй-жойлар қурилишига 2,12 трлн сўм йўналтирилади
«Арсенал»ни сотиб олмоқчи бўлаётган миллиардер биринчи галда Венгерни ҳайдамоқчи
17:05 1498 Спорт
Чет тилини билиши тўғрисидаги сертификати борлар ушбу блокдан имтиҳонсиз ўтади
Мирзиёев Бекободдаги барча хонадонларни иситиш мосламалари билан таъминлашга кўрсатма берди
Кўпроқ янгиликлар