Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида умумдунё валютасини яратишни таклиф қилди.

“XXI асрда дунёга янги сифатдаги молиявий воситалар даркор. БМТга аъзо давлатлар салоҳиятини жипслаштириб, глобал барқарор ривожланиш ва гуллаб-яшнаш талабларига жавоб берадиган умумдунё валютасини яратиш лозим”, - деди у.

Шунингдек, Назарбоев кейинги 30 йил давомида жаҳон “ҳарбий ихтилофлар Гордий тугунини ечиши” кераклигини айтди.