Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 70-сессиясидаги нутқи таржимон йўқлиги туфайли тўхтатиб қўйилди.

Назарбоев ўз чиқишини бошлагач, унинг нутқи маълум вақт давомида узиб қўйилди. Бунга унинг гапларини бошқа тилларга ўгиришдаги муаммо сабаб бўлган.

Кўп вақт ўтмасдан унинг нутқи давом эттирилган.

Қозоғистон раҳбари ўз нутқида "Инсоният БМТда ўзини бир бутунликда ҳис қилиши" ҳақида айтган.

Унинг сўзларига кўра, БМТга асос солган авлод вакиллари "узоқни кўзлаб" иш тутишган.

Шунингдек, Назарбоев дунё бу қарор самарасини кўраётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.