NEXT кўнгилочар мажмуаси 25 сентябрь куни "қувонч ва шодлик ҳар бир бола учун " деб номланган акцияни ташкил этгани ҳақида хабар қилинган эди.
Кун давомида Юра даврига саёҳат музейидаги "Тираннозавр Рекс" 25- имконияти чекланган болалар мактаби, 22-сонли меҳрибонлик уйи ва Юнусобод туманидаги 47-сонли болалар боғчасига масхарабоз билан бирга ташриф буюриб, ажойиб томошалар ўтказилди.

Шу куни таълим муассасаларидан ташқари, пойтахтимиздаги болалар гавжум масканларда ҳам махсус томошалар ташкил этилди.
Ушбу томошалар болаларнинг мурғак қалбига бир олам завқу шавқ, юзларига кулгу табассум улашди.
Эътиборингизга ҳавола қилинаётган фотожамланмада NEXT савдо-кўнгилочар мажмуасининг ўсиб келаётган авлодни маънавий ва маърифий жиҳатдан тўғри тарбиялашга ўз ҳиссасини қўшиб, шу соҳада зарур чора–тадбирларни амалга ошириб келаётганига гувоҳ бўлишингиз мумкин.