NYT: Обама ва Путин БМТда бир-бирини танқид остига олди

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 4615

Россия ва АҚШ президентларининг БМТ Бош Ассамблеяси 70-саммитидаги чиқишлари давомида бир-бирига нисбатан танқидий фикрлар айтиб ўтишди. The New York Times нашрининг фикрича, Обама биринчи бўлиб чиқиш қилганига қарамай, кўпроқ ҳимояланди.
Нашрда ёзилишича, Обама биринчи бўлиб чиқиш қилди, Путин эса бир соатдан сўнг минбарга чиқди. “Обама дипломатик ҳимояни қўллади, шунга қарамай, Россияни унинг Сурия ҳукуматини қўллаб-қувватлагани учун қаттиқ танқид остига олди, бу ҳақда бир неча бор гапириб ўтди”, - дейилади мақолада.
“Бунга жавобан Путин Сурия етакчисини кўкларга кўтарди; у, Путиннинг фикрича, барқарорликнинг асосий шарти эмиш, унга ИШИДга қарши курашиш учун қўшимча кучлар тақдим этиш лозим экан”, - қўшимча қилди муаллиф.
Нашрнинг тахмин қилишича, Путин “Обаманинг Сурия масаласидаги фикрини ўзгартириш” мақсадида бундай баёнот берган.

Кўпроқ янгиликлар