Олма-Отада кекса жуфтлик бриллиант тўйини клубда нишонлади

Жамият 29 Сентябрь 2015 2292

Қозоғистоннинг Олма-Ота вилоятида 60 йилдан буён турмушда яшаб келаётган Тўйчибоевлар хонадони бриллиант тўйини ноодатий тарзда нишонлашга қарор қилди ва шу мақсадда клубга йўл олди. Қариялар тантанали тўй уюштириш фикрига қарши бўлишига қарамай, уларнинг болалари байрам тадбирини ташкил этишди, деб хабар беради КТК телеканали.
Оила бошлиғи 81, унинг рафиқаси эса 75 ёшдалар. Улар 1955 йилда турмуш қурган.
Кекса жуфтликнинг эслашича, уларда ўша йили ҳақиқий тўй бўлмаган, боз устига, чимилдиққа қадар бир-бирини танишмаган ҳам, негаки уларнинг никоҳларини ота-оналари келишган.
“Бизнинг давримизда яхши нарса кам эди. Биз доимо ишлар эдик, мол боқар эдик, болаларни ўстирар эдик. Хотиним сигир соғарди. Биз кўп нарса кўрдик, кўп нарсадан бирга ўтдик”, - деб эслайди Малик Тўйчибоев.
Ушбу тадбирни ўтказиш учун туман раҳбарияти уларга қишлоқ маданият саройини тақдим этди. Ёшлар эса, ўз навбатида, кексаларни автомобилда айлантириб, сўнг тунги клубга олиб келишди.
“Дастлаб улар бу ғояга шубҳа билан қарашди. Аммо биз уларни кўндирдик, улар ўз юбилейларини ғайриодатий тарзда нишонлашга рози бўлишди”, - деди уларнинг фарзанди Давлатхон Тўйчибоев.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 16918 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 69189 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37526 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 6808 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 2586 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 3256 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 3029 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар