АҚШ маъмурияти вакили матбуот вакиллари билан учрашув чоғида АҚШ ва Россия президентларининг учрашувидан сўнг Оқ Уй Кремлнинг Суриядаги сиёсати моҳияти ва асосий мақсадларини тушунганини таъкидлади.
“Биз бу мақсадларга нисбатан ойдинлик киритиб олдик. Уларнинг мақсади – ИШИДни таъқиб қилиш ва ҳукуматни қўллаб-қувватлаш”, - таъкидлади Оқ Уй вакили матбуот анжуманида.