АҚШ президенти Барак Обама ва Россия Федерацияси президенти Владимир Путин ҳарбийларнинг Суриядаги потенциал ҳарбий амалиётлар вақтида ўзаро қарама-қаршиликка бориб қолишига йўл қўймаслик тўғрисидаги музокараларни ўтказишига келишиб олишди. Бу ҳақда Reuters агентлиги Оқ уй маълумотига асосланиб хабар берди.

“Обама ва Путин 28 сентябрь куни ўз ҳарбийларини Суриядаги потенциал амалиётлар вақтида ўзаро қарама-қаршиликка дуч келишига йўл қўймаслик ҳақида музокараларни олиб боришга йўналтиришга келишиб олишди”, - деди АҚШ расмий вакили.

Бундан аввалроқ Путин ва Обама ўртасидаги учрашув режалаштирилгандан икки баробар узоқроқ давом этгани хабар қилинган эди. Суҳбат учун 55 дақиқа белгиланган бўлса-да у 1 соату 40 дақиқа давом этди.