28 сентябрь куни Россиянинг Анапа шаҳрида кикбоксинг бўйича Жаҳон Кубоги ўз якунига етди. World Cup Diamond 2015 мусобақасида 25 давлатдан 1200 нафарга яқин кикбоксчилар иштирок этишди. Турнирда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси вакиллари якунда учинчи ўрини эгаллади.

Медаллар сонига кўра мезбонлар биринчи, Беларусь вакиллари эса иккинчи бўлди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мазкур Жаҳон Кубогида 1та олтин, 7та кумуш, 4та бронза медалига сазовор бўлишди.