Ўзбекистонда уйсиз ит ва мушуклар учун илк бор махсус бошпана қурилади

Ўзбекистон 29 Сентябрь 2015 2608

Ўзбекистонда илк бора уйсиз ит ва мушуклар учун бошпана қуриб берилади. У ҳашар йўли билан қад ростлаши кутилмоқда. Уни нодавлат нотижорат ташкилот ҳисобланмиш “Уйсиз жониворларни қутқариш ташкилоти” қуриб беради. Ушбу ташкилот 2014 йилда очилган. Ташкилот фаоллари уйсиз қолган ит ва мушукларни уй билан таъминлашга, уларни саломатликлари ва тозаликларидан бохабар бўлишга ҳаракат қилишади.

Буларнинг бари шахсий маблағлар ва меҳрибон инсонлар ёрдами эвазига амалга ошади.
Ўз уйларини топган итлар: олдинги ва ҳозирги суратлар. Ташкилот архивидан.

Ташкилот фаоллари бир неча йилдан бери уйсиз ит ва мушукларга бошпана қуришни режалаштириб келишаётганди. Ва ниҳоят ташкилот уч гектар ерни қўлга киритишга муваффақ бўлди. У Қибрай туманида жойлашган. Ҳозирча у ерда ҳеч нарса йўқ: на қурилиш, на электр қуввати ва на сув.

— Ҳукумат бизга бу ерни мутлақо бепулга ажратди. Биз бунинг учун улардан миннатдормиз, — деди ташкилот асосчиси Оксана Капырина.

– Бу  жамият уйсиз жониворларга меҳр кўзи билан қараётганини исботлайди.

Биринчи ҳашарга ўнга яқин одам йиғилди. Ҳашарчилар кунлар совуқ бўлиши билан ҳафтанинг ҳар якшанбасида йиғилишни келишиб олишди. Ташкилотнинг айтишича, бу ишни ташкиллаштиришга янада кўп қўллар ва моддий ёрдам керак. Ташкилот аъзолари билан Фейсбук ижтимоий тармоғидаги “Барчаси ўз қўлингда” («Все в твоих руках») саҳифаси орқали боғланиш мумкин.

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 38619 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44139 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6336 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17883 Ўзбекистон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 447 Спорт
Тошкентдан Бекободга электричка қатнайди
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри аҳолиси вакиллари билан учрашди
«Барселона» икки футболчи учун 300 млн евро сарфлаши мумкин
14:35 3066 Спорт
ТИВ: Каталониядаги терактлар оқибатида жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ
14:10 1355 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар