Смартфонларнинг дунё бозоридаги муваффақиятсизлигидан сўнг, Panasonic 2005 йилда бозордан чиқиб кетишга мажбур бўлганди. Орадан йиллар ўтиб, аниқроғи 2012 йилда у яна бозорга қайтди. Аммо тағин омадсизликка учради. Зарар миқдори 5,4 млрд иенни (45 млн доллар) ташкил этди. Бироқ Panasonic ушбу йўналишда ҳамон давом этмоқда ва Ҳиндистонда ишлар кўламини кенгайтирмоқда. У бу бозорда 2018 йилга қадар бўлишни режалаштирган.

The Economic Times in India нашрида аниқлик киритилишича, Panasonic ўз олдига Ҳиндистондаги смартфонлар бозорида 2018 йилга қадар 2 млрд. доллар ишлашни мақсад қилиб қўйган. Бу рақамларни Panasonic нинг Ҳиндистонда ишловчи топ-менежери тасдиқлаган.

Panasonic АҚШ ва Европа бозорларини инкор этган ҳолда, Жануби-Шарқий Осиё, Яқин Шарқ ва Африканинг ривожланаётган бозорларини танлаган.

Мақолада келтирилишича, Panasonic Шри-Ланка ва Непал бозорларига ўз смартфонларини чиқаришга улгурган, БАА, Эрон ва Саудия Арабистонига эса келаётган ҳафтада чиқаришни режалаштирган. Кейинги ойда эса навбат ЖАРга келади.