Пол Уокернинг қизи отасининг ўлимида Porsche компаниясини айблади

Маданият 29 Сентябрь 2015 8295

2013 йилда ЙТҲда ҳалок бўлган таниқли киноактёр Пол Уокернинг қизи Германиянинг Porsche автомобиль компаниясини судга берди. Мидоу Рейн Уокернинг сўзларига қараганда, унинг отаси Porsche Carrera GT моделидаги нуқсонлар туфайли оламдан ўтган.
Даъво аризасида кўрсатилган моддий зарар миқдори ҳақида аниқ маълумот берилмади.
Мидоу Рейннинг ўйлашича, ушбу модель компаниянинг бошқа моделлари таъминланган ускуналар билан таъминланмагани “Форсаж” юлдузининг ҳалокатига олиб келган. Гап, хусусан, барқарорлаштириш тизими ҳақида кетмоқда.
“Porsche Carrera GT’да бундай нуқсонлар бўлмаганида, Пол Уокер тирик бўларди”, - таъкидлади даъвогар.

Кўпроқ янгиликлар