Порошенко БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг тақиқлов қўйиш ҳуқуқини чеклашга чақирди

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 2016

Украина президенти Пётр Порошенко БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқида БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг тақиқлов қўйиш ҳуқуқини чеклашга чақирди.

“Бизнинг ташкилотимизнинг жамоавий овози аниқ янграши керак. Украина тақиқлов қўйиш ҳуқуқини секин-аста чеклаб, кейинчалик уни умуман бекор қилиш тарафдоридир”, деб айтди Порошенко.

Порошенко БМТ Хавфсизлик кенгашида аъзолик қилиш ҳуқуқининг Собиқ иттифоқдан Россияга берилишини ҳам “шубҳали жараён” деб таъкидлаб ўтди.

Аввалроқ Мексика президенти Энрике Пенья Ньето Франциянинг БМТ Хавфсизлик кенгашида тақиқлов қўйиш ҳуқуқидан фойдаланишни чеклаш ташаббусини қўллаб-қувватлаши айтилганди.

Олланднинг айтишича, Франция БМТ Хавфсизлик кенгашига аъзо давлатлар оммавий қурбонлар вазиятида тақиқлов қўйиш ҳуқуқини қўлламасликларини истайди ва ўзи бундай вазиятларда уни қўлламасликка ваъда беради.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13689 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67817 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37008 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 449 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 846 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 609 Иқтисодиёт
Кўпроқ янгиликлар