Украина президенти Пётр Порошенко Россия Украинага қарши уруш олиб бораётганини иддао қилмоқда. Порошенко бу ҳақда БМТ Бош ассамблеяси 70-сессиясидаги нутқи давомида айтиб ўтди. 

Қайд этиш жоизки, Порошенко ўз нутқини инглиз тилида баён қилди.

“Бу фуқаролик уруши ёки ички ихтилоф эмас”, деб таъкидлаб ўтди Порошенко.
Унинг айтишича, “Москва янги онгсиз ўйинни бу гал Украинанинг Донбасс вилоятида бошлади”.

“Бу менинг давлатим, Украинага қарши тажоввузкорона уруш эканлигига шубҳа йўқ”, деб айтди Порошенко.

Бу орада Россия ҳукумати Украина ҳудудидаги жангларда Россиянинг мунтазам хизматдаги ҳарбийлари иштирок этмаётганларини кўп маротаба айтган.