АҚШ Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичнинг душманларини қўллаб-қувватлашга 5 млрд доллар сарфлади. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин америкалик журналист Чарли Роузга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Чарли Роузнинг CBS ва PBS телеканаллари учун олган интервьюларининг русча стенограммаси Кремль расмий сайтида чоп этилди.
Илгарироқ Путин шу интервью доирасида Януковичнинг рақибларини ким қўллаб-қувватлагани Россияга жуда яхши маълум эканлигини таъкидлагани хусусида ахборот берилган эди.