Путин: АҚШнинг ИШИДга қарши олиб бораётган ҳаракатлари самарадорлиги паст

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 3484

Россия президенти Владимир Путин АҚШнинг ИШИДга қарши олиб бораётган кураши кам самарадорликка эга эканини айтиб, мазкур йўналишда ташналанаётган қадамлар етарли эмаслиги сабабли Россия давлатларга кучларни бирлаштиришни таклиф қилаётганини қайд этди.
“Мазкур хавфга қарши курашда жиддий қадамлар ҳақиқатдан ҳам кам. Самарали қадамларни ташлаётганлар жуда оз. Америкалик ҳамкорларимизнинг самарали ҳаракатлари тўғрисида Пентагоннинг Қўшма Штатлар Сенати олдида қилган ҳисоботидан эшитдик. Қўлга киритилган натижаларнинг етарли эмаслигини очиқчасига айтиш керак. Шу сабабли биз ҳамкорлик қилишни, кучларни бирлаштиришни таклиф қилаяпмиз”, - деди Россия президенти Владимир Путин Американинг CBS ва PBS телеканаллари учун журналист Чарли Роузга берган интервьюсида.
Путин Россия АҚШ билан терроризмга қарши кураш масаласида ҳамкорликни давом эттиришни, бироқ бугунги вазият ўзаро янаям яқинроқ иш олиб боришни тақозо этаётганини таъкидлаб ўтди.
“Биз шусиз ҳам мазкур йўналишда кўплаб мамлакатлар, жумладан, АҚШ билан ҳамкорлик қилганмиз ва ҳаракатни давом эттирамиз. Биз доимий равишда махсус хизматларнинг ҳамкорлик каналлари орқали, ҳоссатан Америка фуқаролари ва Қўшма Штатлар ҳамда АҚШ чегараларидан ташқарида хавфсизликни таъминлашга ҳиссамизни қўшиш мақсадида, ўз ҳамкасбларимизга Америка махсус бўлинмалари учун зарур бўлган ахборотларни йўналтирганмиз. Бироқ бугунги мувофиқлаштириш даражаси етарли эмас, бир-биримиз билан янада яқинроқ иш олиб боришимиз керак”, - деди Путин.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар