Ироқ пойтахти Бағдод шаҳридаги ахборот маркази терроризмга қарши кураш олиб бораётган барча мамлакатлар учун очиқ, дея хабар бермоқда ТАСС. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин АҚШ президенти Барак Обама билан бўлиб ўтган учрашувдан сўнг БМТ Бош Ассамблеяси майдонида маълум қилди.

“Биз Ироқнинг Бағдод шаҳрида ташкил этилган ахборот маркази терроризмга қарши қизиқиш билдирган қарийб барча мамлакатлар учун очиқ экани ҳақида гапириб ўтган эдик”, - деди Путин.

Эслатиб ўтамиз, 27 сентябрь куни Ироқ ҳукумати Россия ва Сурия билан ҳамкорликда ИШИДга қарши кураш олиб борилаётгани ҳақида маълум қилган эди. Ушбу хабар Россия ТИВ томонидан ҳам тасдиқланди.