БМТ сафида доимо қарама-қаршиликлар бўлган бўлсада, қонунийлик ва универсаллик борасида унга тенг келадиган ташкилот йўқдир, деб айтди Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош ассамблеясидаги нутқида.

“Бирлашган Миллатлар Ташкилоти қонунийлик, салобатлик ва универсаллик бўйича тенги йўқ ташкилотдир", деб айтди Путин.

Путин “БМТга нисбатан охирги пайтларда кўп танқидий фикрлар билдирилаётгани, гўёки у етарлича самарадорлик намойиш қилмаётгани, принципиал қарорларнинг қабул қилиниши авваламбор БМТ Хавфсизлик кенгаши аъзоларининг енгиб бўлмайдиган қарама-қаршиликларга учраётганига” эътиборни қаратди. Бироқ Путин “БМТдаги турли фикрликлар у мавжуд бўлган бутун 70 йил давомида бўлганини” ва “тақиқлов ҳуқуқи доимо, шу жумладан АҚШ, Буюк Британия, Франция, Хитой ва Собиқ иттифоқ, кейинчалик Россия томонидан қўлланганини”, таъкидлаб ўтди.

“Бу турли қиёфали ва салобатли ташкилот учун табиий ҳолдир”, деб ишонч билан айтди Путин. Унинг айтишича, БМТнинг ташкил этилишида “унда якдиллик ҳукм суради”, деб тахмин ҳам қилинмаган.