БМТдаги делегация раҳбарлари учун ташкил этилган тушлик вақтида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти равнақ топиши ва бош котиб саломатлиги учун кўтарилган қадаҳлар тасвирланган фотосуратлардан сирли маъноларни излаш шарт эмас, деди Россия президенти Владимир Путин журналистларга.

Гап шундаки, журналистларни БМТ давлат ва ҳукумат раҳбарлари учун ташкил этган тушлик вақтида олинган фотосуратлардан бири қизиқтириб қолди. Суратда Путин ва АҚШ президенти Барак Обама қадаҳ кўтариб тургани тасвирланган бўлиб, улар ўртасида ўтирган Пан Ги Мун кўринмас эди.

“Журналистларни ўзларининг соддалиги ҳайратлантирмоқда ва қувонтирмоқда, ахир қадаҳлар бош котиб айтган қадаҳ сўзлари учун кўтарилган эди, унинг ўзи эса трибунада турганди. Қўшма Штатлар президенти самимият билан қадаҳ кўтарди, биз у билан бош котиб саломатлиги ва БМТ равнақи учун қадаҳ кўтардик”, - деди Путин журналистларнинг Пан Ги Мун ҳақиқатдан ҳам президентларнинг суҳбатлашиб олишлари учун уларни холи қолдирдими, деган мазмундаги саволига жавоб берар экан.

“Бунинг ортида ҳеч нарса йўқ. Бу ҳисобот тадбири ва бошқа ҳеч нарса эмас. Бугун бўлиб ўтган суҳбат эса ҳақиқатдан ҳам конструктив, муфассал ва очиқ тарзда кечди”, - деди Путин.