Россия президенти Владимир Путин БМТ Бош Ассамблеяси саммитидаги чиқишида Ғарб давлатларининг Яқин Шарқ ва Шимолий Африкада АҚШ билан ҳамкорликдаги ҳаракатлари анархия ва урушни келтириб чиқарди.
Уларнинг мухолифатни қўллаб-қувватлаши Ироқ, Сурия, Ливияда давлат институтларининг вайрон бўлишига олиб келди, деб таъкидлади Путин.
Турли гуруҳларнинг ўзаро кураши натижасида инсонларнинг тинчлигини таъминлаш тугул, яшаш ҳуқуқи бузилмоқда.
“Бу минтақада сиёсий ва ижтимоий муаммолар кўпдан буён бор эди, одамлар, шубҳасиз, ўзгаришларни хоҳлар эди. Амалда нима бўлди? Ташқи кучларнинг аралашуви натижасида ислоҳотларнинг ўрнига давлат институтларининг, бутун турмуш тарзининг вайрон этилиши омили бўлди. Демократия ва тараққиёт қарор топиши ўрнига улар зўравонлик, қашшоқлик, ижтимоий фожиага эга бўлди, инсон ҳуқуқлари эса йўққа чиқди. Бундай вазиятни яратганлардан сўрагим келади: Энди нималар қилиб қўйганингизни тушундингизми?”, - деди Путин минбардан туриб.