Путин: ИШИД ваҳшийликлари нацистларни эслатиб юбормоқда

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 3351

ИШИДнинг Германия нацистлари билан қиёсланиши ҳайратланарли эмас, террорчиларнинг ваҳшийликлари бунга мажбур қилмоқда, деб ҳисоблайди Россия президенти Владимир Путин. Бу ҳақда у АҚШ президенти Барак Обама билан икки томонлама учрашув якунларига кўра баёнот берди.
“ИШИДнинг нацистлар билан қиёсланишига келсак, бу ҳеч кимни ҳайратга солмаслиги лозим. Улар қандай ваҳшийлик қилаётганига қаранг: одамларнинг бошини танасидан жудо қилиш, уларни тириклай ёқиб юбориш, жаҳон цивилизацияси ёдгорликларини йўқ қилиш ва ҳоказо. Параллель ўз-ўзидан келиб чиқади. Нацистлар ўз вақтида ўзларини айнан шундай тутишган эди”, - таъкидлади Россия етакчиси.

Кўпроқ янгиликлар