Россия президенти Владимир Путин ИШИД глобал террористик ташкилотга айланганини тан олди, деб ёзади ТАСС ахборот агентлиги. Шу билан бирга, у айрим кучлар ундан Суриянинг амалдаги президенти Башар Асадни йўқ қилишда фойдаланаётганини таъкидлади.
“У ўзига хос террорчи ташкилотидир, глобал даражага чиқмоқда. Улар ўз олдиларига Португалиядан Покистонгача бўлган ҳудудда халифалик қуришни мақсад қилиб қўймоқдалар. Улар аллақачон исломнинг муқаддас шаҳарлари – Макка ва Мадинага даъво қилмоқда. Уларнинг фаолияти ўз назорати остидаги ҳудудлардан ташқарида ҳам давом этмоқда”, - деди у Чарли Роузга берган интервьюсида.
Россия ИШИДга қарши курашда қандай стратегияни қўллаши ҳақидаги саволга жавоб бераркан, Путин Асад қўшинларини қўллаб-қувватлашини таъкидлади.