Россия президенти Владимир Путин шуни маълум қиладики, у юқори ҳурмат ила АҚШ ва франциялик ҳамкасбларига Сурия президенти Башар Асад тақдирини ҳал қилмасликларини сўраган.

"Мен АҚШ ва франциялик ҳамкасбларимга чуқур ҳурмат назари ила қарайман. Аммо назаримда улар Сурия Республикаси фуқаролари эмас, шу боис ўзга ҳукумат тақдирига аралашишларига мутлақо ҳақли эмаслар. Бу сурияликларнинг ўз ишидир", — деди Путин икки йил орасида илк марта Барак Обама билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

"Албатта, зиддитялар чуқур ва қонли. Шу боис мен расмий ҳукуматнинг қўллаб-қувватлаши орқали террорга зарба беришни ва параллел равишда сиёсий ўзгаришлар ва сиёсий жараёнларни олиб боришни назарда тутяпман. Президент Асад бунга рози” – деб гапига қўшимча қилди Путин.