Путин: Россия Суриядаги ихтилофни бартараф этишда қонуний асосда иштирок этади

Жаҳон 29 Сентябрь 2015 1622

Россия президенти Владимир Путин Франция, АҚШ ва Австралия томонидан Сурияда авиазарбаларнинг амалга оширилишини ноқонуний деб ҳисоблайди. Россия эса ўзининг ушбу ихтилофни бартараф этишда иштирок этиши фақат халқаро меъёрлар асосида бўлади, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у БМТ Бош Ассамблеясидаги чиқишида баёнот берди.
“Дарҳақиқат, ҳозир Сурияда турган Франция, Австралия ва АҚШ ҳарбий самолётларининг Ироқ ҳудудида авиазарбаларни амалга оширишини халқаро ҳуқуқий актларга мувофиқ деб ҳисобласа бўлади, негаки бу Ироқ ҳукуматининг мурожаати асосида ИШИДнинг позициялари бўйича амалга оширилмоқда. Аммо Сурия ҳудудига нисбатан бундай иш ноқонуний амалга оширилмоқда, негаки Хавфсизлик кенгашининг бу борадаги қарори ҳам, Дамашқдаги расмий ҳукуматнинг мурожаати ҳам йўқ”, - деди у ўз чиқишида.
“Бизнинг иштирокимизга келсак, биз бунинг устида мулоҳаза юритмоқдамиз, агар ҳаракат қилсак, халқаро ҳуқуқ меъёрларига тўла риоя қилган ҳолда ҳаракат қиламиз”, - қўшимча қилди Путин.

Кўпроқ янгиликлар