Россия президенти Владимир Путиннинг айтишича, Москва Сурияда қуруқликдаги операцияларда иштирок этишни мўлжалламаяпти, бироқ Сурия армиясига кўмак беришга тайёр. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги маълум қилди.

“Россия Сурияга ИШИДга қарши курашишда қўшимча ёрдам бериш ҳақида ўйламоқда, бироқ қуруқликдаги операциялар ҳақида ҳеч қандай гап бўлиши мумкин эмас”, деб айтди Путин АҚШ президенти Барак Обама билан учрашуви чоғида.

Путинннинг айтишича, террорчиларга қарши кураш “Суриянинг ўзидаги сиёсий характердаги жараёнлар билан бирга бориши керак”.