Россияга, бошқа давлатларга бўлганидек, диктаторлар эмас, давлат ташкилотининг адолатли принциплари ва худди шундай етакчилар керак. Бу ҳақда у америкалик журналист Чарли Роузга берган интервьюсида айтиб ўтди.
Чарли Роузнинг CBS ва PBS телеканаллари учун олган интервьюларининг русча стенограммаси Кремль расмий сайтида чоп этилди.
“Россияга, бошқа барча давлатларга бўлганидек, диктаторлар эмас, давлат ташкилотининг адолатли принциплари ва худди шундай етакчилар керак”, - таъкидлади Россия етакчиси.
Унинг сўзларига қараганда, ҳар бир давлатнинг ўзига яраша анъаналари бор, масалан, “Европаданинг кўпчилик давлатларида парламент демократияси, Японияда парламент демократияси, кўп давлатларда парламент демократияси, лекин АҚШда негадир давлат бошқача тузилган – у ерда анча қаттиққўл президентлик республикаси”. Шу боис Россияга ҳам бу принципларни таъминлаб берадиган адолатли ва кучли етакчи лозим.