Интернетда тарқалган видеода Қозоғистонда бўлиб ўтган тўйда келин ўзининг турмушга чиқмаган дугоналарига гулдаста улоқтириши тасвирланган. Келин ортида турган дугоналарига отган гулдаста ерга тушади ва уни қизлардан бири олади. Бироқ кеча бошловчиси биринчи уринишда гулдаста ерга тушгани, уни ҳавода илиб олиш лозимлигини айтиб, келиндан яна бир марта гулдастани улоқтиришини сўрайди.
Келин яна бир марта уриниб кўради. Бу сафар ерга гулдаста эмас, уни тутиб олишга шошган келин дугоналари йиқилиб тушишади. Сўнгра улар гулдастани олиш учун тортишиб кетишади.
Яқин вақтлардан буён келин отган гулдастани тутиб олган қиз ундан кейин турмушга чиқади, деган фикр кенг тарқалган.