Россия делегацияси Украина президенти Пётр Порошенконинг БМТдаги нутқи пайтида мажлислар залида бўлмади, деб маълум қилди “112 Украина” телеканали.

Телеканал сайтида чоп этилган видеода Порошенко нутқ сўзлаётганда БМТ залида Россия делегациясига ажратилган ўриндиқлар бўш эканлиги акс этган.

Пётр Порошенко БМТ Бош ассамблеяси сессиясидаги нутқини кўпчилик делегатларга ўхшаб ўз она тилида эмас, балки инглиз тилида гапиришни афзал кўрди.