Россия томонидан Қозоғистондан ҳарбий полигонлар яратиш учун ижарага олинган 11 минг га ўз эгасига қайтариб берилади. Бу ҳақда Қозоғистон мудофаа вазири ўринбосари Оқас Сапаров сенатнинг “Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасидаги Балхаш ерларининг Россия ракета ҳужумини огоҳлантириш тизимида қўлланилиши ва ижарага бериш тартиби тўғрисидаги келишувни ратификация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқиш бўйича қўмитаси йиғилишидан сўнг баёнот берди.

“Дарҳақиқат, икки томонлама келишув Россия Федерацияси томонидан ер майдонларини қисқартириш тўғрисида имзоланган, - деди у. – Ҳозир аниғини айта олмайман, лекин бу 11 минг га чиқадиган ер ҳудуди. Бу Қозоғистонга зарур ер ости бойликлари бор ерларга ажратилган полигонларга тегишли. Биз уларни тўлалигича ижарадан чиқарамиз”.