Шотландия бошланғич мактабларининг бирида қабул қилинган қоидага мувофиқ ўқувчилар семириб кетишдан азият чекишмияпти, деб хабар беради The Sun.

Шотландиянинг Стерлинг шаҳрида жойлашган мактабда уч йил олдин қабул қилинган қоидага мувофиқ ўқувчилар ҳар куни 1, 6 км югуришлари шарт. Об-ҳаво қандай бўлишидан қатъи назар ўқитувчилар уларни югуришга мажбур қилишади. Мақсад — уларнинг жисмоний жиҳатдан соғлом бўлишлари ва синфда диққатларини жамлашга ёрдам бериш.
Мутахассислар бу режа ўз натижасини берди, деб ҳисоблашмоқда. Уларнинг фикрига кўра, бу қоидани мамлакатнинг барча мактабларига жорий этиш керак.

Бу ислоҳотнинг натижасини кўрган Стерлингдаги 30 та ўқув даргоҳи ана шу қоидага амал қила бошлади. Тадқиқотчиларнинг олиб борган охирги изланишлари шуни кўрсатдики, мамлакатда мактаб ёшига етмаган 4-5 ёшли ҳар 10 нафар боланинг биттаси семиришдан азият чекмоқда.