RJ-Romain Jerome Швейцария компанияси DC-Comics комиксларининг суперқаҳрамони шарафига Spacecraft: Batman соатларини чиқарди. Бу ҳақда компания расмий сайтида хабар берилган.

Янгилик 2013 йилда соатлар дизайнери Эрик Жиру (Eric Giroud) ва соатсоз уста Жан-Марк Видеррехт (Jean-Marc Wiederrecht) ҳаммуаллифлигида яратилган бренд RJ-Romain Jerome — Spacecraft асосида ясалган. Корпуси титандан ясалган ва PVD билан қопланган, космик кемани эслатувчи бу соат рақамлари нур таратувчи сапфирли шишадан ясалган ҳамда моделнинг ён қисмларига жойлаштирилган. Дақиқаларни кўрсатувчи миллар эса айланувчи диск ёрдамида циферблатда келиб чиқади.

Spacecraft: Batman 75 нусхада чиқарилган. Ундаги қизил рангда эмас, балки мовий рангда нур сочади. Соатнинг орқа қопқоғида Бэтменнинг кўршапалакли белгиси тасвири туширилган. Тасмалари кўк рангли чокдан иборат қора чармдан тайёрланган. Luxurylaunches нинг аниқлик киритишича соат нархи 33 минг долларни ташкил этади.