Жануби-Шарқий Осиёдаги энг йирик 3D-чоп этиш лабораторияси 26 сентябрь куни Сингапурда иш бошлади. Today нашрининг қайд этишича, мазкур лойиҳага ажратилган инвестиция миқдори 3,6 миллион долларни ташкил этди.
Мазкур лабораторияга 15 дона 3D-принтер ўрнатилган бўлиб, улар томонидан жисмоний шахслар ва турли компанияларнинг шу каби маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини қоплаш мўлжалланган. Унга асос солган Ultra Clean Asia Pacific компанияси вакилларининг сўзларига кўра, ишлаб чиқаришда асосан аэрокосмик, тиббиёт, жумладан, стоматология соҳасидаги эҳтиёжларни қондиришга эътибор қаратилади. Компания вице президенти Лави Леванинг таъкидлашича, тиббий мақсадларда қўлланилувчи турли имплантатларни ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Сингапур ҳукумати 2013 йилда 3D форматдаги чоп этишни ҳам ўз ичига олган “келажак чоп этиш қурилмалари” беш йиллик лойиҳасини амалга ошириш учун 361 млн доллар ажратган эди.